Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

ХУРШИД

09.01.2017


КАЛАНХОЭ

Каланхоэ чиройли кўриниши билангина эмас, доривор хусусиятлари мўллиги билан ҳам бошқа хона гулларидан ажралиб туради. У шифобахшлиги билан алоэга яқин туради. Доривор восита сифатида унинг барглари ва поясидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ўсимликнинг таркиби биологик фаол ва шифобахш  моддаларга бой. Жумладан, флавоноидлар, органик кислоталар, ошловчи моддалар, полисахаридлар, кўплаб дармондорилар, минерал тузлар, алюминий, темир, кальций, мис, кремний, марганец каби микро ва макроэлементлар мавжуд.

Тумовни даволашда каланхоэ яхши ёрдам беради, у грипп вирусининг кушандаси. Бурун битганида шарбатини томизиш мумкин. Шунингдек, бундай шарбат герпес (учуқ)ни, қулоқ яллиғланишини  даволашда ҳам қўл келади. Микробларнинг ашаддий “душман”и ҳисобланган бу гул хона ҳавосини тозалаш хусусиятига эга. Шунингдек, яллиғланишга қарши восита ҳамдир. Яраларни тузатишда алоэ сингари самарали таъсир кўрсатади. С дармондорисига бойлиги боис авитаминозни даволашда фойдаси катта. Баргини янчиб тайёрланган малҳам билан ангинани тузатиш мумкин. Бадан тез-тез увишиб қолишида ёки томирлар тортишишида каланхоэ баргларидан тайёрланган боғлам яхши наф бериши аниқланган. Тиш оғриғида каланхоэ шарбати ва баргларининг эзилмаси фойдали: бу воситалар милк қонаши, тиш оғриғини қолдиради.

Қон босими паст, танасида шишлар аниқланган, шунингдек, ҳомиладор аёллар, цирроз, гепатит каби жиддий хасталикларга чалинган кишиларга каланхоэдан тайёрланган дори воситалари тавсия этилмайди.

СЕМИЗАКГУЛ (ТОЛСТЯНКА)

Севиб ўстириладиган бу хона гулини кўпчилик яхши билади. Сўзлашувда уни “долларгул” деб ҳам атайдилар. Танаси қаттиқ, бандли, барглари қошиқсимон, этли, гуллари оқиш тусли, митти қўнғироқ шаклида.

Семизакгулнинг фойдали хусусиятлари мўл. Ундан тайёрланган препаратлар замонавий тиббиётда давомли безгакни даволашда ва асаб хасталикларида кенг қўлланади. Эпилепсияда шифо бўлади. Шунингдек, ошқозон-ичак хасталикларида бу ўсимликдан тайёрланган дори воситалари яхши самара беради. Тери касалликларини даволашда ҳам семизакгулнинг фойдаси катта. Куйганда, эт узилиши, турли жароҳатларда унинг баргларидан тайёрланган восита тез тузатувчи, эт ўстирувчи сифатида тавсия қилинади. Артрит, артроз ва подаграда оғриқ қолдирувчи сифатида қўлланади. Геморрой ва варикозда унинг шарбатидан фойдаланилади. Ангинани даволашда нафи катта.

Таркибида нисбатан салбий таъсирга эга модда – арсенидлар борлиги боис бу ўсимликдан меъёридан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди.

Манбалар асосида ХУРШИДА тайёрлади.

Report typo