Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.01.2021


Карантин қоидабузарлари учун "қамоқхона"

Германиянинг Саксония федераль ерида карантин қоидаларини такроран бузганларни мажбурий жойлаштириш учун алоҳида муассаса ташкил этишга киришилмоқда.

Шу мақсадда Дрезден шаҳрида 2017 йилда очилган қочоқларни дастлабки қабул қилиш маркази биносини қайта жиҳозлаш режалаштирилаяпти, дея ёзади РИА Новости Bild манбаси хабарига таянган ҳолда.

Манбанинг қайд этишича, 2020 йилнинг баҳорида Саксония соғлиқни сақлаш вазири Петр Кёппинг карантин қоидабузарларини психиатрия шифохоналарига жўнатишни таклиф этганди. Аммо, уларни меҳмонхона ёки оддий шифохоналарга жойлаштириш ғояси илгари сурилгач, бу режадан воз кечилган.

Маълум қилинишича, Дрездендаги бино, карантин қоидабузарлари учун "немис қамоқхонаси" бўлиши кўзда тутилган. Унда тутиб келтирилганларни сақлаш шароитлари ва жойлаштириш қиймати қандай бўлиши ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бироқ, ҳудуд девор билан ўралиши ва назорати полицияга топширилиши аниқ.

Саксония ижтимоий ҳимоя вазирлиги марказни қайта жиҳозлашга оид хабарни тасдиқлаган.

Янгидан ташкил этилаётган  муассасага ҳуқуқбузарларни мажбурий жойлаштириш сўнгги чора, яъни бунга қадар карантин қоидаларини бузган шахс қатъий огоҳлантирилиши, жаримага тортилиши босқичлари бор. Шундан сўнг ҳам қоидабузарлик такрорланса, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқбузарга нисбатан судга даъво киритиши лозим бўлади.   

Report typo