Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 февраль, якшанба. 2025 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Кекса маҳбуслар қамоқда доимий қолиш учун тўлов тўлашга ҳам тайёр

30.01.2025


Кекса маҳбуслар қамоқда доимий қолиш учун тўлов тўлашга ҳам тайёр

Японияда кекса кишилар қамоққа тушиш учун атайин жиноят содир этмоқда. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.

Манба маълумотларига кўра, мамлакатда 2003 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда 65 ва ундан катта ёшдаги маҳбуслар сони қарийб тўрт мартага кўпайган. Бунинг сабаби шундаки, айниқса ёши ўтган аёллар ташқи дунёда тез-тез ёлғизлик билан тўқнаш келмоқда ва қамоқхоналардан ўртоқлар ҳамда ҳаётини яхшироқ ниҳоялаш учун шароит изламоқда.

Япония қамоқхоналарида кекса кишилар учун қиёмида овқатланиш, тиббий ёрдам олиш ва ўзаро мулоқот қилиш имконияти кўзда тутилган. Ҳатто баъзи бундай маҳбуслар қамоқда доимий қолиш учун ойига 130 доллардан 190 долларгача тўлов тўлашга ҳам тайёр.

81 ёшли Акиё озиқ-овқат ўғирлагани учун қамоққа тушган. Унинг сўзларига кўра, айнан қамоқда у ўзини биринчи бор хавфсиз ва барқарор ҳис қилган. Унгача аёл кичик пенсия билан кун кўрган, ёлғизлик ва яқинлари ёрдамидан бебаҳралигидан азият чеккан.

Report typo