Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

09.05.2019


ХАЛҚ ШОИРИ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ

Икки кунга мўлжалланган ушбу фестивалнинг дастлабки кунида Қарши шаҳридаги шоир номи билан юритилувчи ихтисослаштирилган мактаб-интернатда адабий учрашув ўтказилди. Тадбир аввалида Абдулла Орипов хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, унинг ҳайкали пойига гул қўйилди. Шундан сўнг фестивалга келган меҳмонлар мазкур мактаб-интернат, шоир ҳаёти ва ижоди акс этган музей фаолияти билан яқиндан танишишди.

Учрашув якунлангач, иштирокчилар учун вилоят марказининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Бу жараёнда меҳмонлар Қарши шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари самараси, тарихий қадамжоларни кўриш имконига эга бўлишди.

Халқаро  фестиваль доирасидаги бугунги тадбирлар Шаҳрисабз шаҳрида давом эттирилади.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз,  фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли шоирлар, ёзувчилар ҳамда журналистлар иштирок этаяпти. Жумладан, Туркиядаги "KIBATEK" халқаро адабий ташкилоти президенти Сенгели Билги, ташкилот вице-президенти Лейла Ишик, Филиппиндаги "Pentasi B"  халқаро адабий ташкилоти президенти Эпитасио Тонгоҳан, Ҳиндистон қитъалараро маданият ассоциацияси ходими, Норвегияда яшаб, ижод қилувчи ёзувчи Соломия Кароли, италиялик шоир, ёзувчи ва блоггерлар Катерина Давинио, Клаудио Презиоси, Тожикистондаги "Дўстлик" ва "Элчи" газеталари бош муҳаррири Тошмат Темиров, Носир Хусрав номидаги Қўрғонтепа давлат университети профессори Зебинисо Сатторова, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳасан Ғойиб, "Жанубий Қозоғистон" газетаси мухбири Майсара Сапарова, Қозоғистондаги "Чимкент" ижодий уюшмаси раисаси Эркиной Султонова ва бошқалар фестивалга келишган. 

                     Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo