Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хон "Толибон" етакчиси Ҳайбатулла Охунзода ва Афғонистон бош судьяси Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер беришни талаб қилди. Бу ҳақдаги маълумот ХЖС сайтида пайдо бўлган.
Прокурор сўзларига кўра, бу икки мулозим "жинс бўйича таъқиблар"да ифодаланган инсониятга қарши жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши керак.
Бунга жавобан, Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Наби Умар ХЖС "Толибон"га эмас, АҚШ ва Исроил ҳаракатларига эътибор қаратиши кераклигини айтган.
"Агар бу адолатли ва ҳалол суд бўлса, улар урушлар қўзғагани учун Американи жавобгарликка тортиши керак эди, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ушбу суд олдида жавоб бериши керак эди", деган у.
Маълумот учун, "Толибон" ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистонда хотин-қизларга нисбатан қатор жиддий ва ғайритабиий чекловлар жорий қилди. Жумладан, одатда аёллар фойдаланадиган хоналарга кўчадан бошқаларнинг кўзи тушмаслиги учун дераза ўрнатишни тақиқлади.
