Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Гулноза ХОЛМУРОДОВА

20.08.2019


КИТОБ, ЎҚИШ ВА УҚИШ ҲАҚИДА

*   *   *

Китоб инсоният ижодиётининг чинакам ҳайратланарли ва эътиборга лойиқ белгисидир. Китобларда кечмиш замонларнинг ақл-идроки яшайди, ҳоки-тупроқлари туш сингари аллақачонлар тўзғиб кетган одамларнинг овози бурро ва аниқ янграб туради. Инсоният яратган, қайта-қайта ўйлаб кўрган ва у эришган нарсаларнинг бари - худди сеҳрли сандиқдай китоблар саҳифасида сақланиб қолган.

Томас Карлейль,инглиз адиби, тарихчи ва файласуф

*   *   *

Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

Амир Темур

*   *   *

Китоблар орзу-истак туғдиради, уни ҳаётга чорлайди, кишини фикрлашга мажбур этади, муҳокамаларда мустақил бўлиш қобилиятини тарбиялайди.

Станислав Струмилин, украин иқтисодчиси

*   *   *

Китоб ҳар қандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидосидир.

Стефан Цвейг, австриялик адиб ва журналист

*   *   *

Мушоҳада юритмай туриб, қанча кўп ўқисангиз, шунча кўп билаётганга ўхшайверасиз, агар ўқиётганда қанчалик кўп мушоҳада юритсангиз, шу қадар оз нарса билишингизни аниқроқ ҳис этасиз.

Вольтер, француз файласуфи

*   *   *

Дунёда ўқийдиган китоблар жуда кўп. Энг бахтли китобхон керакли китобларни танлаб ўқий оладиган китобхондир.

… Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак.

Лев Толстой, рус адиби

*   *   *

Китоб бўлмаса, китобдан ёғилиб турган зиё бўлмаса, инсон тараққиётнинг ҳозирги ёруғ чўққисига етмас эди.

Ғафур Ғулом

*   *   *

Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар, ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак.

Жон Леббок, инглиз дидактик ёзувчиси

*   *   *

Агар китоб юракда жасорат ва олижанобликни уйғотиб, қалбга кўтаринкилик бахш этса, уни айни ўша туйғулар билан баҳоланг: бу санъаткор қўли билан яратилган чинакам асардир.

Жан де Лабрюйер, француз ахлоқшуноси

*   *   *

Мутолаа инсонни билимдонлик сари, суҳбат топқирлик сари етаклайди.

Фрэнсис Бэкон, инглиз файласуфи

*   *   *

Ким китобни севса, у ҳеч қачон содиқ дўсти, халоскор маслаҳатгўйи, қувноқ биродари, ҳақиқий юпатувчиси йўқлигини сезмайди. Ўқиш, ўрганиш, фикр юритиш билан одам ўзини беихтиёр овутади ва бўш вақтини тақдирнинг барча кутилмаган ҳолларида ҳам кўнгилли ўтказади.

Исаак Барроу, инглиз олими

*   *   *

Илмий адабиёт кишиларни жаҳолатдан, нафис адабиёт эса дағаллик ва разилликдан халос этади.

Чернишевский, рус файласуфи

*   *   *

Мутолаанинг уч хили мавжуд: биринчиси, ўқиб тушунмаслик, иккинчиси, ўқиб тушуниш, учинчиси, ўқиш ва ҳатто ёзилмаган нарсани ҳам англаб етиш.

Яков Борисович Княжнин, рус драматурги

*   *   *

Агар биз билим орттириш ниятида китоб ўқир эканмиз, шошмай ўқишимиз, китобларда учрайдиган жами бизга нотаниш, ўрганишни истаган нарсаларимизни ёзиб боришимиз даркор.

Эмиль Фаге, француз адабиётшуноси

Гулноза ХОЛМУРОДОВА тўплади.

Report typo