Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Китоб тумани электр таъминоти корхонаси мансабдорлари иштирокида қарийб 7 миллиард сўмлик энергия суиистеъмол қилинган

27.10.2020


Китоб тумани электр таъминоти корхонаси мансабдорлари иштирокида қарийб 7 миллиард сўмлик энергия суиистеъмол қилинган

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Китоб тумани электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилишган.

ЎзА келтирган хабарда айтилишича, “Bistimplex” МЧЖ ҳамда Китоб тумани электр тармоқлари корхонаси ўртасида 2019 йил 1 август куни энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган. Унда қувват камайтирилиб 1 кВт-соат электр энергияси учун 450 сўм кўрсатилган. “Bistimplex” МЧЖга тегишли 3 дона трансформатордан фақатгина 1 донаси шартномага киритилиб, 2 таси шартнома ва “Электрҳисоб” дастурига киритилмаган.

Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабига зид ҳаракатлар амалга оширилган.

Электр таъминоти корхонаси ходимлари “Bistimplex” МЧЖ мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, техник шарт талабларига риоя қилмасдан, хизмат фармойишисиз 3 дона трансформаторни электр тармоғига улаб берган, натижада давлат манфаатларига 6 миллиард 948,4 миллион сўм зарар етказилган.

Шунга кўра, туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, “Bistimplex” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан эса 1852-модда 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Report typo