Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
9 август, якшанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Коронавирус юқтирган беморларни даволашда қатнашган тиббиёт ходимларига қанча миқдорда қўшимча рағбатлантириш пуллари берилди?

Н.ХЎЖАЕВ

30.06.2020


Коронавирус юқтирган беморларни даволашда қатнашган тиббиёт ходимларига қанча миқдорда қўшимча рағбатлантириш пуллари берилди?

Брифинг

Хабарингиз бор, айни пайтда вилоятимизда коронавирус билан касалланганлар сони 197 киши бўлиб, уларнинг 56 нафари соғайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, коронавирус билан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари белгиланган. Бунда врачлар, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион, кичик тиббиёт ходимларига – 10 ва бошқа ходимларга 5 миллион сўм (солиқлардан ташқари) тўланади.

Хўш, шу вақтгача вилоятимизда коронавирус билан касалланганларни даволашда қатнашган тиббиёт ходимларига қанча миқдорда рағбатлантириш пуллари берилди?

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил қилинган брифингда вилоят молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Абдиев шу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича, махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 101 ходимга 2 миллиард 259 миллион сўмдан ортиқ маблағлар тўлаб берилган.

Давлат бюджети маблағлари (шу жумладан, харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига), халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилган Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан вилоятимизга жорий йилнинг апрель, май, июнь ойларида қарийб 40,8 миллиард сўм йўналтирилган.

Бунинг 18,1 миллиард сўми соғлиқни сақлаш соҳасига, хусусан, 15 миллиард 600 миллион сўм коронавирус инфекцияси мавжудлиги гумон қилинган шахсларни карантин муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун, 2 миллиард сўм санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан жамоат жойларида ҳимоя тадбирларини амалга ошириш харажатларига ва 500 миллион сўм хизмат сафарлари учун сарфланган.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қўшимча тарзда (ижтимоий нафақалар учун) 22,7 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бунда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пули олувчилар сони 91 минг 289 нафардан 114 минг 784 нафарга оширилиб, қарийб 23 минг 495 оилага қўшимча маблағлар йўналтирилган.

Брифингда штирокчиларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикрлашилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo