Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.03.2020


КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА 62 ТА МАХСУС ГУРУҲ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Вилоятда коронавирусга қарши кураш бўйича аҳоли яшаш манзиллари, бозорлар, кўп қаватли уйлар йўлаклари ва атрофини дезинфекциялаш мақсадида 62 та махсус гуруҳ ташкил этилди.

Ҳар бири 5 тадан пуркагич аппаратлари билан таъминланган гуруҳлар таркибига ҳарбийлар, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар тизими ходимлари ҳамда санитар мутахассислар жалб қилинди.

Махсус аппаратлар, техника воситалари билан таъминланган гуруҳлар фаолият бошлашдан олдин синовдан ўтказилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бажариладиган ишлар бўйича зарур тавсия ва топшириқларни берди.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo