Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.10.2020


Коррупция – тараққиёт кушандаси

Вилоят божхона бошқармасида “Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда назорат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, экспертиза ҳамда божхона ходимлари иштирок этди.

Семинарда 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.

Таъкидланганидек, коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ жиноят тури ҳисобланиб, хуфёна иқтисодиётнинг асосий кўринишларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан ўз манфаатларини кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида бошқалардан пора олиш, қонунга хилоф пул маблағларини қўлга киритиш тушунилади.

Эътиборлиси шундаки, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат раҳбари фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб, вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Азиза ХУШВАҚТОВА,

вилоят божхона бошқармаси инспектори

Report typo