Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

25.12.2019


Косон тумани халқ таълими бўлими – “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолиби

Эзгу ташаббус асосида

“Китоб дунёси тармоқ савдо маркази” МЧЖ томонидан ташкил этилган “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг вилоятимиздаги ғолиблари аниқланди. Унга кўра, Косон тумани халқ таълими бўлими 1-ўринни қўлга киритиб, “Nexia-3” автомобили билан тақдирланди. 2-ўрин Яккабоғ, 3-ўрин Миришкор тумани халқ таълими бўлимларига насиб этди.

 

 Қайд этилишича, 100 кун давом этган лойиҳа давомида умумтаълим мактабларида 350 минг дона китоб сотилган бўлса, уларнинг 75 мингтасини косонликлар харид қилган.

 Вилоят мусиқали драма театрида ўтган тантанали тадбирда, шунингдек, фаол кутубхоначилар, китобхон ўқувчилар ва лойиҳа доирасидаги тадбирларни ёритиб борган журналистлар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Томошабин сифатида келганларга эса китоблар туҳфа этилди.

- Конфуций “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт эк, агар асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, илм эк” деган экан, - дейди лойиҳа раҳбари Шуҳрат Охунжонов. – Китобхонликни тарғиб этишга қаратилган бу ишлар албатта ўз натижасини беради. Келгусида, шунингдек, мазкур лойиҳада ғолиб деб топилган тумандаги мактаблардан бирининг кутубхонасини замонавий жиҳозлаб, тўлиқ китоблар билан таъминлаш ва шу муассасадан олий ўқув юртига шартнома асосида ўқишга кирган икки ўқувчининг контракт пулларини тўлаб беришни ҳам мақсад қилганмиз.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo