Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ.

23.02.2017


КУЧ, МАҲОРАТ ВА ТАЖРИБА

73 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Нодир Хуррамов мусобақанинг финалигача барча рақибларидан устун келди. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда унга бироз омад етишмади. Шу тариқа, у мамлакат чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Муҳриддин Мирзаёров, Муҳаммад Ражабов ва Ўлмас Тоштемиров учинчи ўринларни қўлга киритишган бўлса, қизлар ўртасида вакилларимиздан Гулбаҳор Ботирова ва Навбаҳор Эломонова ҳам бронза медалига эга чиқишди.

Юнон-рум кураши

АББОС - ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Пойтахтимизда 1996-1997 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 190 нафарга яқин полвон беллашган мазкур мусобақада вилоятимиз вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

Қизғин ва кескин курашларга бой бўлган беллашувларда вилоятимиз спортчилари биттадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди. Жумладан, 120 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борган Аббос Ибрагимов барча рақибларини енгди. У финалда мамлакат терма жамоаси аъзоси Достон Саидқуловдан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Шунингдек, 50 килограмм вазн тоифасида Элбек Эргашев учинчи ўринни банд этди.

Самбо

ҚИЗҒИН ВА МУРОСАСИЗ БАҲСЛАР

Андижон шаҳрида 1998-1999 йилларда туғилган ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган 300 нафардан ортиқ самбочи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ўз навбатида, 22 нафар вилоятимиз вакили ҳам мусобақада фаол иштирок этиб, 9 медални қўлга киритишди. Хусусан, 52 килограмм вазн тоифасида курашган Мафтуна Эргашева 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Жовботир Бозоров, Эрали Нормаматов, Зокир Жўраев, Шоҳрух Равшанов, Нурмуҳаммад Бегалиев, Муҳаммадҳошим Эшмуродов, Эъзоза Азизова ва Малика Ўроқова ўз вазн тоифаларида мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритишди.

- Эндиликда мамлакат чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимиз Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланишади, - дейди Қарши олимпия захиралари коллежининг самбо бўлими бош мураббийи Фарҳод Жўраев. – Бу эса ҳам уларнинг зиммасига улкан масъулият юклайди, ҳам бундан кейин спорт билан янада яхшироқ шуғулланишга ундайди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар махсус диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Азизбек НОРОВ.

Report typo