Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.11.2021


Куч-қудратимиз, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли

Байроғимиз рангларида ўзига хос маъно мужассам. Мусаффо осмон ва яхшилик, донишмандлик ва садоқатни ифодаловчи, Амир Темур байроғи тимсолига айланган мовий ранг, беғуборлик, софлик, пок орзу-хаёллар, тинчлик рамзи бўлган оқ ранг, табиат янгиланиши, навқиронлик, умид, шоду хуррамлик тимсоли – яшил ранг байроғимизни безаган. Ҳаётий қудрат ирмоқларини ифодаловчи қизил чизиқлар ўзгача ёрқинлик бағишлаган. Тарихий анъаналарга содиқлик ва шарққа хосликни англатувчи ярим ой ҳамда қадим йилномаларга алоқадор 12 юлдуз тасвири билан зийнатланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланганининг 30 йиллиги муносабати билан Қарши туманидаги 25-ўрта мактабда ўтган тадбирда айтиб ўтилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қарши тумани бўлинмаси раҳбари Жасур Лутфиев, туман адлия бўлими ходими Абдимурод Жўраев Давлат байроғи тўғрисидаги қонун, мустақиллигимиз тимсоли хусусида маълумот беришди.

Фаол ўқувчиларга ташаккурномалар топширилди.

 

Report typo