Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ.

23.02.2017


КУЧ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ

Вилоят ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақа ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизмати учун жисмонан соғлом ва жасур ёш кадрларни тайёрлаш каби мақсадларни қамраб олгани билан аҳамиятли.

Жамоалар тест синови, “100 метрга тўсиқлар оша югуриш”, “Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш” ҳамда “Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси” шартлари бўйича ўзаро куч синашди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Қарши тумани жамоасига насиб этди ва мусобақанинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди. Иккинчи ва учинчи поғоналарни эса мос тарзда Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманлари жамоалари эгаллади.

Азизбек НОРОВ.

Report typo