Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

28.07.2020


“ЛАСЕТТИ”ДАГИ ТАМАКИ

Вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир Чироқчи туманида ўтказилди. Туман марказидаги савдо мажмуаларининг бири ёнида тўхтаб турган фуқаро Ю.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автомашина салонида келгусида сотишга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси давлат акциз маркаси билан маркаланмаган 430 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Вилоят божхона бошқармасидан хабар беришларича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo