Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.03.2020


“ЛАСЕТТИ” ВА “МАЛИБУ”ДА ПОЙГА ЎЙНАГАНЛАР КИМ ЭДИ?

Ижтимоий тармоқлар ва акс-садо

Хабарингиз бор, шу йил 15 март куни интернет тармоғининг “Youtube” видеохостингида “Қарши шаҳрининг марказий кўчаларидан бири, автомашиналар серқатнов бўлган йўлда “Ласетти ва Малибу” ҳайдовчилари пойга ўйнашибди” сарлавҳали видеотасвир эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси қуйидагича муносабат билдирди:

“Аниқланишича, 2020 йил февраль ойида Қарши шаҳар Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб вилоят хокимлиги рўпарасидан “Мотамсаро она” мажмуаси томонга “Малибу” русумли, давлат рақами 70 J 777 AA бўлган ва “Ласетти” русумли, давлат рақам белгисиз автомашиналар ҳайдовчилари ўзаро пойга уюштириб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузишган.

Кўрилган чоралар натижасида “Малибу” автомашинасини пойга вақтида 1979 йилда Қарши туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, вақтинча ишсиз, оилали, Қарши шаҳар Комилон кўчаси 96-уйда яшовчи Фаррух Намозов бошқаргани аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1285-моддасининг 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ўша пойгада “Ласетти” автомашинасини бошқарган ҳайдовчини аниқлаш юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”.

 

Report typo