Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

23.03.2021


Ўғли Тошкентда бемақсад юргани учун ота жавобгарликка тортилди

Шундай ота-оналар борки, борини фарзандларининг ёрқин келажаги йўлида сарфлайди, улар ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўқиши, ҳунар ўрганишига мунтазам эътибор қаратади ва натижа ҳам шунга яраша бўлади. Аммо айрим ота-оналар боласи нима билан банд, қаерда, кимлар билан, нима қилиб юрибди, иши бўлмайди – кун келиб фарзанди жиноят ёки ҳуқуқбузарликка қўл урганда эса “Мен яхши эдим, нега болалар бунақа бўлди?” деб муаммонинг асл илдизларини унутиб қўйишади...

 

Чироқчи туманидаги Ғаллакор маҳалласида жойлашган 91-мактабда таҳсил олаётган, 2003 йилда туғилган П.А. ҳам тергайдигани бўлмагани боисми, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бемақсад юрган экан. Унинг хатти-ҳаракатлари хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспекторлари эътиборини тортади ва шахсига аниқлик киритилганда, вояга етмагани ва назоратсиз юргани маълум бўлади.

Чироқчи тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига келган маълумотлар асосида туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг очиқ мажлисида ҳолат А.П. ва унинг отаси Х.А. иштирокида кўриб чиқилди. Х.А. вояга етмаган фарзанди тарбиясига эътибор қаратмаганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

“Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”, дея таъкидланади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Report typo