Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 апрел, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

17.03.2020


МАҲАЛЛИЙ БОЗОР УЧУН ЯНГИ МАҲСУЛОТ

Кичик бизнес

Шаҳрисабз тумани Лолистон маҳалласида яшовчи Дилобар Ашуралиева ўз бизнесини йўлга қўйишга улгурган ёш ташаббускорлардан бири. Ўтган йили "TURON COMPOSITE GROUP" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, фаолият бошлаган тадбиркор қиз айни вақтда қурилиш бозори учун муҳим маҳсулот - композит арматуралар ишлаб чиқармоқда.

- Мақсадим ҳақида яқинларимга айтганимда, улар ҳам мени қўллаб-қувватлашди, - дейди у. - Шундан сўнг ўзимга ишончим янада ортиб, бу лойиҳани амалга оширишга киришдим. Тижорат банкидан  400 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, зарур технологияни харид қилдик ва ҳар хил ўлчамдаги композит арматуралар ишлаб чиқаришни бошладик.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот вилоятимиздаги барча туманлар, шунингдек, қўшни вилоятдаги истеъмолчиларимизга ҳам буюртма асосида етказиб берилаяпти.

Дилобар Ашуралиева келгусида бошқа турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштириб, фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo