Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

14.08.2017


МАКТАБ ЯРМАРКАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Мазкур ярмаркаларда 26 турдаги ўқув қуроллари, мактаб формалари ҳамда оёқ кийимлар қатъий белгиланган нархларда сотилмоқда.

- Вилоятимиздаги 130 та мактабда шундай ярмаркалар ташкил этилган, - дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг мактаб ярмаркалари бўйича масъул ходими Сардор Жалилов. - Улар жами 447 та мактабда таълим олаётган 180 минг 837 нафар ўқувчига хизмат кўрсатади. Бу ярмаркаларни ташкил этишда ҳудуд имкониятларидан келиб чиқилди. Масалан, Чироқчи туманидаги 24 та мактабда ярмарка фаолиятини ташкил қилиш кўзда тутилган бўлса, Қарши шаҳрида 3 та таълим муассасасида ярмаркалар ишлаб турибди.

Мактаб ярмаркалари 10 сентябрга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратда: мактаб ярмаркасидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo