Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

13.05.2020


МАКТАБДАН НИМАНИ ЎҒИРЛАШДИ?

Қилмиш-қидирмиш

Карантин жорий этилиши муносабати билан барчадан уйда қолиш сўралди, мактаблар ҳам дарсларни онлайн режимига ўтказди. Уйда бўлиш вақтини унумли сарфлашга ўрганган одамларга йиғилиб қолган юмушларини бажариб олиш учун қулай фурсат вазифасини ўтаган бўлса, онлайн-мактаб ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаш имкониятларини бир қадар оширди. Бир муддат кўча-кўй, турли идоралар, мактаб бинолари бўшаб қолгани бор гап.

Қарангки, шундай вазиятдан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга уринадиганлар ҳам учрар экан.

Муборак тумани Тонг маҳалласида яшовчи Ш.К. 2020 йил 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси маҳалладошлари Ш.Ш., Н.С. ва Истиқлол маҳалласилик И.С. билан биргаликда ўғриликка қўл уришган. Кончилар маҳалласида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабининг информатика хонасидан 4 дона “Acer” русумли система блоки (процессор) ва 5 дона “LCD Acer G206HlBb” русумли мониторни, жами 9 миллион 558 минг сўм миқдоридаги мол-мулкни яширин равишда талон-торож қилишган.

Бу ҳақдаги хабар туман ички ишлар бўлимига шу йил 12 майида келиб тушган ва айни пайтда ўғрилар ушланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo