Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

22.02.2017


МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР САБОFИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда маҳаллий дерматолог, венеролог шифокорларга республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Акрам Раҳматов, шу марказнинг бактериология лабораторияси мудири Актам   Розиқов ва бошқа малакали мутахассислар терининг сурункали касалликлари, замбуруғли касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича тўлиқ маълумот бердилар.

Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Ушбу тадбир доирасида республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари икки кун давомида Шаҳрисабздаги вилоят тери-таносил касалликлари шифохонаси, Косон тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Ш.БОЗОРОВА

 

Report typo