Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • МАМЛАКАТНИНГ ЭНГ ЯХШИ АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИ ҚАРШИДА САРАЛАНАДИ

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

20.01.2021


МАМЛАКАТНИНГ ЭНГ ЯХШИ АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИ ҚАРШИДА САРАЛАНАДИ

Маълумки, бир неча йилдан буён Адлия вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танлови ўтказиб келинмоқда.

 

Танловнинг жорий йилги республика босқичи 21-22 январь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда 2020 йил якунларига кўра хизмат вазифалари ва мажбуриятларини намунали бажарган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва адлия ходимлари танлов низомида белгиланган шартлар асосида сараланади.

 

Вилоят адлия бошқармаси масъулларидан олган маълумотларимизга кўра, икки кун давом этадиган танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда ҳудудий адлия бўлимлари даражасида энг яхшилар аниқланса, иккинчи босқич республика миқёсида мутлақ ғолибларни саралаб беради.

 

Шунингдек, танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими ва турли маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

 

 

Report typo