Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

10.05.2022


МАВЛУДА МАВЛОНОВА – ТЕРМА ЖАМОА САФИДА

Бокс

Ушбу ҳафтада, тўғрироғи, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бошланган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси сафида вилоятимиз вакиласи Мавлуда Мавлонова ҳам бор.

Мавлуда мусобақада -75 килограмм вазн тоифасида иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Мавлуда Мавлонова 1999 йил 10 май куни Китоб туманида туғилган. 2021 йилнинг ўзида Ўзбекистон чемпиони, сўнгра Осиё чемпиони (Бирлашган Амир Амирликларида) бўлди. Москвада ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Ж.ДЎСТОВ

 

 

 

Report typo