Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

16.01.2017


МЕНИНГ ОВОЗИМ – ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ

Шу мақсадда вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов  комиссияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” акцияси доирасида “Ёшларнинг сайлов жараёнларида фаол иштироки - жамият демократлашувининг муҳим омили” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ёшларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, ёш сайловчилар, айниқса, биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, фаол фуқаролик позициясини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини ошириш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Мазкур жараёнда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ва ўқувчилари ўртасида иншо ва рефератлар танловлари ўтказилиши белгиланди.

- Бугун дунёда миллионлаб  тенгдошларимиз ўқиш, билим олиш имкониятидан маҳрум бўлиб турган бир пайтда юртимиз ёшлари мамлакат ҳаётидаги муҳим  сиёсий воқеликда иштирок этиши ҳар биримизни янада фаол ва масъулиятли бўлишга ундайди, - дейди Қарши педагогика коллежи ўқувчиси Шалола Нормўминова. - Бугунги учрашувда сайлов тизими, сайловга оид қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида зарур маълумотларга эга бўлдик.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo