Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

16.01.2017


МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ТАЯНЧИ

Ушбу мактабда бўлажак кичик командирлар ҳар томонлама етук билим ва малакага эга бўлишади. Бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилган. Мудофаа вазирлиги тизимида ўтказилган "Энг илғор сержантлар тайёрлаш мактаби" кўрик-танловида мазкур мактабнинг бир неча маротаба ғолиб сифатида эътироф этилиши ҳам ундаги ўқув жараёнлари ва тактик машғулотларнинг юқори савияда ташкил этилаётганига ишора.

- Бўлажак кичик командирларга бир қатор мутахассисликлар бўйича таълимнинг янгича услублари асосида сабоқ бериб келмоқдамиз, - дейди йўриқчи, сержант Акбар Маматов. - Дарслар замонавий ўқув тренажёрлари, кўргазмали ўқув қуроллари, электрон  макетлар ва бошқа турли ўқув-услубий қўлланмалар ёрдамида ташкил этилади. Бу эса машғулотларнинг сифатли,  юксак савияда олиб борилишига хизмат қилмоқда.

- Шартнома асосидаги ҳарбий хизматни ўтаб келаётган эдим, - дейди курсант Муҳриддин Қурбонов. - Соҳанинг барча сир-асрорларини пухта ўзлаштириш учун сержантлар тайёрлаш мактабида ўқишга қарор қилдим. Бунинг учун астойдил тайёргарлик кўрдим. Барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, мактабга қабул қилиндим. Ҳозирда ўқитувчи ва йўриқчиларимизнинг сабоқларини пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилаяпман. Чунки бу ерда ўрганаётган ҳарб илми эртага иш жараёнимда асқатишини яхши биламан.

Албатта, етарли билим ва кўникмага эга, замонавий ҳарбий техника сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, уларни бемалол амалиётда қўллай оладиган ҳарбий кадрлар миллий армиямизнинг салоҳиятини белгилайди. Қуролли Кучларимиз таркибига ана шундай профессионал ҳарбий кадрларни тайёрлаб бераётган муассасаларда ўқиш истагидаги ёшларнинг кўплиги эса бизни фақат ва фақат шод этади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: Қарши сержантлар тайёрлаш мактаби ўқув-машғулотидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo