Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

13.05.2020


МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚ КЕЧА

Рамазон туҳфалари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъатининг эслатма қилишича, бугун 13 май чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги тоқ кечаси (21-кеча) бошланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар” деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари – йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловоту тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади. Бу, шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo