Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • “Мингчинор” ва “Маржон” санаториялари хусусийлаштирилади. Болалар оромгоҳлари сингари...

28.03.2022


“Мингчинор” ва “Маржон” санаториялари хусусийлаштирилади. Болалар оромгоҳлари сингари...

Вилоятимиздаги “Мингчинор” санаторияси” ва “Маржон” санаторий-профилакторий” масъулияти чекланган жамиятларининг 100 фоизлик улушлари тез орада сотувга қўйилади.

Биттаси Китоб туманида, иккинчиси эса Муборак шаҳрида жойлашган мазкур даволаш-соғломлаштириш муассасаларининг номлари мамлакат Президентининг шу йил 18 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги хусусийлаштириладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати”га киритилган.

Ҳужжат талабига кўра, мазкур жамиятларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли 100 фоизлик улушлари юртимизнинг барча ҳудудларида жойлашган яна 1 минг 550 тадан ортиқ давлат активлари билан бир қаторда жорий йилда савдога чиқарилади.

Хусусан, қарорга мувофиқ шу йил оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхатидан вилоятимизда жойлашган 170 дан зиёд каттаю кичик объектлар ўрин олган. Улар орасида “Қарши нефть базаси” МЧЖга қарашли 74 та ФЁТШ (фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси) бино ва иншоотлари, шунингдек, бўш турган Айритом нефть базаси омбори ҳам бор.

Аммо энг ҳайратланарли томони, мазкур рўйхатга вилоятимиздаги бир қатор “собиқ” ва “бўш турган” болалар оромгоҳлари ҳам киритилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Китоб тумани Қайнар маҳалласи, Муборак газни қайта ишлаш заводининг Яккабоғ тумани Ўрта маҳалласи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Шаҳрисабз тумани Бўстон маҳалласи, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖнинг Шаҳрисабз тумани Мираки қишлоғи, “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг Шаҳрисабз тумани Қани қишлоғидаги оромгоҳлари шулар жумласидандир.

Report typo