Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

17.03.2020


МИЖОЗЛАР БИСЁР, ЯНГИ РЕЖАЛАР ҲАМ

Тадбиркорлик учун аввало пухта режа, ташаббускорлик ва доимий саъй-ҳаракат зарур. Шунингдек, бозор талабидан келиб чиқиб, рақобатдош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш,  фаолиятни босқичма-босқич кенгайтириб бориш айни муддао.

Ана шу тарзда мижозлар ишончини қозонган ва фаолиятига мустаҳкам пойдевор ярата олган субъектнинг янги марраларга эришиши муқаррар.

- "Алишер Алимардон" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, яқиндагина профнастил том ёпгичлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, - дейди Миришкор тумани Янги ҳаёт маҳалласилик тадбиркор Беҳруз Исломов. - Ўтган йили банкдан 200 миллион сўм кредит олиб, ушбу маблағ ҳисобидан зарур жиҳозларни харид қилгандик. Ижарага бино олиб, керакли шарт-шароитларни ҳозирладик. Буюртмалар сонини кўпайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширдик.

Мижозлар сонининг ортиб бориши, молиявий имкониятларнинг кенгаяётгани фаолиятни янада ривожлантириш учун асқатаётгани эътиборга молик. 

- Корхонамизда беш нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган, - дейди тадбиркор. - Эндиги режаларимиз - яна ўнга яқин янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo