Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

З.НАЗИРОВА

16.08.2019


МУҲОКАМАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

1992 йилда қабул қилинган амалдаги қонун 22 моддадан иборат бўлса, ушбу янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро ҳуқуқ нормалари, Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари ва юртимизда кечаётган ислоҳотлар, меҳнат муносабатларида юзага келаётган ўзгаришлар инобатга олиниб, у кенгроқ қамров касб этди. Унда 69 модда бор. Асосий ўзгаришлар иш берувчилар ва меҳнаткашлар ўртасида ижтимоий аҳамияти юқори, адолатли ва умумэътироф этилган шартлар асосида меҳнат муносабатлари ўрнатиш, бунда касаба уюшмалари ўрни ва ролини ошириш борасида кўзга ташланади.

- Президентимиз таъкидлаганидек, қонун лойиҳасининг ижодкори ҳам, муаллифи ҳам том маънода халқ бўлсин, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлат Норбоев. - Шунинг учун ҳам "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгандан кейин, умумхалқ муҳокамасига олиб чиқилди. Зеро, қонун билан юзма-юз фаолият юритаётган мутахассислар ундаги ҳуқуқий бўшлиқ, камчиликларни яхши билишади. Улар билдирган таклифлар эса ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун ҳам зарур.

Давра суҳбати давомида чет элларда меҳнат фаолиятини олиб борадиган ишчи-ходимлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, хусусий иш берувчиларнинг жавобгарлиги масалаларида қатор таклифлар билдирилди.

Янги қонун лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда.

З.НАЗИРОВА

Report typo