Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.10.2020


МУБОРАКДА ЎРМОН-ОВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Президентнинг жорий йил 6 сентябридаги қарори асосида 2020-2029 йилларда қўшимча равишда 72 минг 472 гектар ер ўрмон фондига фойдаланишга киритилиши, 2030 йилга бориб 41 минг гектар майдонни хусусий секторга ижарага бериш режалаштирилган.

ЎзАнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғолибжон Қурбонов сўзларини келтиришича, ўтган йил январь ҳолатида ўрмонзорлар ва бутазорлар майдони 3 миллион 201,6 минг гектарни ташкил этиб, ўрмон билан қопланиш кўрсаткичи 7 фоизни ташкил этган. 2020-2029 йилларда эса ўрмонзорлар ва бутазорлар 6 миллион 667,8 минг гектарга ёки ўрмонлаштириш кўрсаткичи 15 фоизга етказилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Оролбўйи миллий табиат боғи, Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш давлат ўрмон-ов хўжаликлари ташкил этилади.  Қўмита тизимидаги ўрмон-ов хўжаликларида спорт-соғломлаштириш ва ҳаваскорлик ов туризми инфратузилмаси яратилади.

Ўрмон фонди ерларидаги рекреация ҳудудлари яратилиши мумкин бўлган майдонлар хатловдан ўтказилиб, тартибга солинган экотуризм объектлари сони 100 тага етказилиши маълум қилинди. Бу эса ҳар бир вилоятда 5 тадан 10 тагача экотуризм инфраструктураси яратилишидан далолат.

Report typo