Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.09.2020


МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

27 август куни Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Унга асосан мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор.

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун

"Дўстлик" ордени билан

Эргашева Юлдуз Алимовна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири

"Шуҳрат" медали билан

Ҳайдарова Лобар Турдиевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририяти бош муҳаррири - радио гуруҳи раҳбари

* * *

Шунингдек, давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни ҳам имзолади. Унда номлари келтирилганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан

Наврўзов Маҳмадали - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг болалар хирургияси бўлими бошлиғи

II даражали "Саломатлик" ордени билан

Жалилов Адҳам Қаҳрамонович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали кардиохирургия бўлими мудири

Мейлиев Қаҳрамон Эргашович - Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси Жейнов шифохонаси бош шифокори

Нуруллаев Қурбонназар Аминович - вилоят ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш колонияси даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш хизмати бош шифокори

Тўраев Аҳмад Мусурович -  Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири

Хўжаев Бозор Озодович - Шаҳрисабз тумани юқумли касалликлар шифохонаси реаниматолог шифокори

"Соғлом турмуш" медали билан

Мамадалиев Жўрақул - Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи Қарши ҳарбий госпитали жарроҳлик бўлинмаси врачи

"Шуҳрат" медали билан

Шарипов Азамат Баҳодирович - вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўлим мудири

* * *

Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ тақдирланганлар рўйхатида вилоятимиздан қуйидаги номлар бор.

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор" фахрий унвони билан

Жумаев Уткир Тошмурадович - Ғузор туманидаги "Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станцияси" масъулияти чекланган жамияти директорининг маслаҳатчиси

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Махкамов Камал Шарафович - "Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш" унитар корхонаси директори

Файзиева Гулнора Усмоновна - Касби туманидаги "Хўжақулов Бекжон" фермер хўжалиги бошлиғи

"Дўстлик" ордени билан

Барноев Ҳамро Чулмуродович - Миришкор туманидаги "Усмон Юсупов агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти комбайнчиси

Вахабов Даврон Абдужалалович - Шаҳрисабз шаҳридаги "Оқ сарой кластер" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

"Содиқ хизматлари учун" медали билан

Бойкараев Асрол Рузиевич - Косон тумани ҳокими

Жуманазаров Улуғбек Ражабович - Тарвуз-қовун етиштирувчилари Қашқадарё вилояти ассоциацияси раиси

"Жасорат" медали билан

Фарахутдинова Вероника Леонидовна - Ғузор туманидаги ҳунарманд-тикувчи

"Шуҳрат" медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Юлдашева Диларам - Касби тумани

"Шуҳрат" медали билан

Бегматов Ахмат Рузбаевич - Қарши шаҳри ободонлаштириш бош-қармасининг махсус автотранспорт ҳайдовчиси

Ғафуров Рустам Абдирасулович - Қамаши тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Мардонов Улуғбек Амирқулович - "Деҳқонобод калий заводи" акциядорлик жамиятининг тоғ-кон мажмуаси лаҳим ўтиш комбайни машинисти

Муфтиллаев Дилшод Абдиллаевич - Қарши шаҳридаги "Premium Capital Group" масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Рахимов Кувондик Кудратович - "Косон нефть-газ қидирув   экспедицияси" масъулияти чекланган жамиятининг Ғузор филиали пармаловчиси

* * *

"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони ҳам эълон қилинди. Унга асосан вилоятимиздан қуйидагилар тақдирланди.

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун

"Содиқ хизматлари учун" медали билан

Эштухтаров Уктам Бердиназарович - Косон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

"Шуҳрат" медали билан

Муминов Камол Шералиевич - вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Мукофотлар муборак бўлсин!

Report typo