Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ҳулкар ЖУМАЕВА

09.02.2017


МУМТОЗ НАВОЛАР

Миллий мумтоз мусиқа санъатининг йирик вакиллари - Орифхон Ҳотамов, Эсон Лутфуллаев ва Тожиддин Муродовнинг ўзига хос ижро ва ижодий услуби, улуғ санъаткорларнинг бой маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, айни шу йўналишда ижод қилаётган истеъдодли ёшларни аниқлаш, янги овозларни кашф этиш ва уларни  қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган 30 нафардан ортиқ иштирокчи ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Уларнинг чиқишларини баҳолашда овозни ишлатиш маҳорати, саҳнада ўзини тутиши, танланган мусиқа ва либослар ҳамоҳанглиги алоҳида эътиборга олинди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Дилшода Носирова, Мақсуд Ёрқулов, Шаҳруз Азизов, Ихтиёр Жуманов, Холдор Ёмғиров турли йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритди. 

Ҳулкар ЖУМАЕВА,

вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази катта илмий ходими. 

Report typo