Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • МУТАСАДДИ РАҲБАРЛАР 174 ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИНИНГ 117 ТАСИГА ЖАВОБ ҚАЙТАРГАН

С.АЛЛАЁРОВА

23.07.2019


МУТАСАДДИ РАҲБАРЛАР 174 ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИНИНГ 117 ТАСИГА ЖАВОБ ҚАЙТАРГАН

Йиғилишда партия вилоят кенгашининг 2019 йил биринчи ярмидаги иши якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, жорий йил декабрь ойида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш каби масалалар муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, фаолият самарадорлигида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни катта. Бугун вилоятда 628 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Шу билан бирга, айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашида партиядан сайланган 12 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 63 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия дастурий мақсад ва вазифалари ижросидан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгаш сессияларига 17 ташаббус-масала олиб чиқилди ва қарор қабул қилинишига эришилди. Шунингдек, доимий комиссиялар йиғилишларига 20 таклиф олиб чиқилиб, 53 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди. Мутасадди раҳбарларга 174 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, 81 таси қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича, 93 таси фуқаролар мурожаатлари бўйича. Бугунги кунгача ушбу сўровларнинг 117 тасига жавоб қайтарилиб, ижобий ҳал этилди.

Кенгаш йиғилиши сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

С.АЛЛАЁРОВА,

партия вилоят кенгаши етакчи мутахассиси

Report typo