Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

09.06.2020


НА ИШ ҲАЛ БЎЛДИ, НА ПУЛ ҚАЙТДИ...

Профилактика ва самара

Инсон ҳаётда адашиши, хатоларга йўл қўйиши табиий. Аммо бундан тўғри хулоса чиқарган, қайтиб адашмайдиган одамгина таҳсинга лойиқ. Мунтазам хато қилаверишнинг, эгри йўлдан юришнинг охири вой.

Яккабоғлик Д.М. аёл бўла туриб, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этган, бировга уй-жой, бировга шифохонага жойлашиш учун ордер олиб беришни, ер-мулкни ўзлаштиришда кадастр ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам қилишни ваъда берган. Турли корхона ва ташкилотларда танишлари борлиги, телефон билан ишларини ҳал қилиб ташлаши мумкинлигини айтиб, турли миқдордаги пулларни олган ва ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Кейин эса олинган пулларни эгаларига қайтариш имкони йўқлигини айтиб, турли баҳоналарни қалаштириб келган.

Яккабоғ тумани ИИБга келиб тушган аризада Д.М.нинг етказилган моддий зарарни тўлашдан бош тортаётгани айтилган.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, ушбу ҳолат бўйича ИИБ, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги тушунтирилган. Натижада Д.М. иштирокида барча зарарни қоплаб бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Албатта, бундай ҳолатлар аёл, умуман, инсон зотига мутлақо ярашмайди. Балки бизда маҳалла, хотин-қизлар билан ишлаш тизими самарали ишлаганида, бундай ҳаракатлар камроқ бўлармиди...

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo