Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.10.2022


Наъматак меваси қаришни секинлаштиради(ми?)

Янги ёки қуритилган наъматак меваси ўзида катта миқдорда С витамини - бутун организмга ижобий таъсир қилувчи кучли антиоксидантлар сақлайди, дея маълум қилди россиялик нутрициолог (овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассис) Иоланта Лангауэр "Москва 24" телеканали эфирида.

Юз грамм янги ёки қуруқ наъматакда бир кунлик меъёрга нисбатан 1000 фоиздан ортиқ С витамини мавжуд. Бу антиоксидант иммун тизимини мустаҳкамлайди, организмдаги яллиғланиш жараёнларига тўсқинлик қилади ва ёшликни сақлашга кўмаклашади. 

"Вужудимизда стресс факторлари, шунингдек, катта миқдорда эркин радикаллар пайдо бўлишига олиб келувчи ташқи омиллар қанча кўп бўлса, шунча тез қариймиз, танамиз эса чарчайди. Бироқ антиоксидантлар айнан ушбу жараёнга қаршилик кўрсатади. Шундай экан, биз ёшлигимизни ўз маъносида узайтиришимиз мумкин", дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, бундан ташқари, наъматак юрак-қон томир ва саратон касалликлари учун яхши профилактик восита ҳисобланади. Қуритилган мевалардаги С витаминини тўла сақлаб қолиш учун уларни 60-70 даража ҳароратли сувда дамлаш керак.

Report typo