Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

07.06.2019


НАҚ ОЛМАДЕК ЭКСПОРТБОП ОЛХЎРИ

Китоб туманидаги "Озодбек Фозилжонович" фермер хўжалиги ҳам боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, тасарруфидаги 10 гектар ернинг қарийб ярмида олхўри, қолган қисмида гилос парваришланаяпти. Ҳозир боғ айни кучга кирган пайт.    Олхўри дарахтлари экилганига ҳам 8 йил бўлибди. Шу кунларда эса ҳосил териб олиниб, элимиз дастурхонига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Фермер ўз маҳсулотини ташқи бозорга ҳам чиқаришга улгургани эътиборлидир.

- Қозоғистонлик ҳамкорларимизга 4 тонна   олхўри сотдик, - дейди хўжалик иш бошқарувчиси Фозилжон Воҳидов. - Нафақат мазаси, балки ташқи кўриниши ҳам экспорт талабига мос. Меваси йирик-йирик, нақ олмадек. Харидорларга эса бу жуда маъқул келди. Ҳозирча шу билан кифояландик. Чунки ноқулай об-ҳаво сабаб ҳосилнинг асосий қисмини йўқотдик. Келгусида экспорт учун кўпроқ ишлашни режа қилганмиз. Олхўридан    ташқари гилосни ҳам таклиф этмоқчимиз. Маҳсулот сифати яқинда хўжалигимизда меҳмон бўлган чет элликларни ҳам қаноатлантирди.

Боғбоннинг айтишича, бу йилги мавсумда яна кўп миқдорда узум экспортини амалга ошириш ҳам мақсад қилинган. Аллақачон келишувга ҳам эришилган. Мўлжалдаги маҳсулотни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан йиғиб олиш кўзда тутилмоқда.

М.ЖЎРАЕВ

Суратларда: Китоб туманидаги "Озодбек Фозилжонович" фермер хўжалиги боғидан  лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Report typo