Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Намойишга отланган 43 нафар талабанинг ғойиб бўлишини давлат уюштирган

25.08.2022


Намойишга отланган 43 нафар талабанинг ғойиб бўлишини давлат уюштирган

Мексика ички ишлар вазирлиги эълон қилган дастлабки ҳисоботда айтилишича, 2014 йил сентябрда қишлоқ ўқитувчилари мактаби 43 нафар талабаси ғойиб бўлишида давлатнинг қўли бўлган. 

"Биз дастлабки хулосаларни тақдим этамиз, чунки тергов ҳали ёпилмаган. Биринчидан, 2014 йил 27 сентябрга ўтар кечаси   Айотсинапа шаҳрида жойлашган Раул Исидро Бургос номидаги ўқитувчилар мактаби 43 нафар талабасининг ғойиб бўлиши ўзида Guerreros Unidos жиноий тўдаси аъзолари ва турли расмий муассасалар агентлари қатнашган давлат жиноятини ифода этади", дея маълум қилган ҳисобот тақдим этаётган мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Алехандро Энсинас. Унинг нутқи Мексика ҳукумати органлари томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган.

Ушбу ишни янгидан тергов қилиш бўйича комиссияга раҳбарлик қилаётган Алехандро Энсинаснинг сўзларига кўра, мутахассислар ғойиб бўлган талабалар тирик бўлиши мумкинлигига оид ҳеч бир далил топа олмаган. "Барча гувоҳлик кўрсатмалари ва далиллар улар устомонлик билан ўлдирилгани ва йўқ қилинганини тасдиқлайди", деган у.  

Расмий маълумотларга кўра, ғойиб бўлган талабалар ўшанда ҳукуматнинг камситувчи ёллаш ва молиялаштириш амалиётига қарши намойишларда қатнашиш учун Игуала шаҳрига отланган. Кейинчалик маълум бўлишича, йўлда уларни маҳаллий полиция вакиллари ўғирлаб кетган ва жиноий тўда қўлига топширган. Шундан сўнг, талабалар турли жойларда ўлдирилган. Қидирув натижасида топилган суяк қолдиқлари таҳлили улардан уч нафарининг шахсини тасдиқлаган.

ИИВ масъули дастлабки тергов вақтида 26 нафар ҳал қилувчи гувоҳ - жиноий гуруҳ аъзолари ва уларнинг яқинлари, шунингдек, воқеа иштирокчилари ҳамда шоҳидлари вафот этган ёки ўлдириб юборилганини ҳам қайд этган. 

Report typo