Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

25.08.2022


“НАСАФ” – ЧОРАК ФИНАЛДА

Ҳафта натижаси

   Ўзбекистон кубоги нимчорак финал учрашувлари доирасида Қаршининг “Насаф” клуби сафарда “Сурхон” жамоасини мағлубиятга учратди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари учрашув бошиданоқ ташаббусни ўз қўлларига олдилар. Бу ўз самарасини бермай қолмади, дастлабки ўн дақиқадаёқ ҳисоб очилишига сабаб бўлди. 7-дақиқада Сухроб Нуруллоевнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Шароф Муҳиддинов голга айлантирди.

Мезбонлар 41-дақиқада Бобиржон Акбаровнинг жавоб тўпи эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлсалар-да, иккинчи бўлимда, аниқроғи 64-дақиқада Ҳусниддин Алиқуловнинг голи нафақат “Насаф”нинг ғалабасини таъминлади, балки уни чорак финалга олиб чикди.

Report typo