Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

30.01.2017


«НАСАФ»НИНГ ЯНГИ ЎЙИНЧИЛАРИ ТАНИШТИРИЛДИ

Унда  жамоа мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таништириш маросими аввалида жамоа бош менежери Шамил Ярулин ва бош мураббий Рўзиқул Бердиев “Насаф” таркибига келиб қўшилган янги футболчиларнинг имкониятлари, жамоанинг Ўзбекистон чемпионати олий лига иккинчи давра ҳамда кубок ўйинларидаги асосий мақсади ва режалари ҳақида сўз юритди.

- Ўйлайманки, давралар оралиғида клубимизга бир қатор тажрибали ва истеъдодли футболчиларни жалб эта олдик, - дейди Шамил Ярулин. - Умид қиламанки, мазкур футболчилар биринчи даврадан сўнг жамоамизни тарк этган футболчиларнинг ўрнини бемалол боса олишади ҳамда “Насаф” юқори ўринлар учун курашда давом этади.

Иккинчи давра олдидан жамоа таркибига келиб қўшилган ҳимоячи – россиялик Игорь Голбан, марказий ярим ҳимоячи Фозил Мусаев, ярим ҳимоячи Огнен Красич (Сербия) ҳамда ҳужумчилар Драган Черан (Сербия) ҳамда Шахбоз Эркинов ҳам энди “Насаф” шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси Ўзбекистон чемпионати олий лига биринчи даврасини мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида якунлаганди. Эндиликда жамоа иккинчи давра ўйинларига 3 август куни киришади ва Ғузорнинг “Шўртан” клуби меҳмони бўлади.

Азизбек НОРОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo