Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • “НАСАФ” ТАРКИБИДА КАМЕРУНЛИК ҲУЖУМЧИ ТАЙЁРГАРЛИКНИ БОШЛАДИ

Ж.БОЙМУРОДОВ

11.01.2021


“НАСАФ” ТАРКИБИДА КАМЕРУНЛИК ҲУЖУМЧИ ТАЙЁРГАРЛИКНИ БОШЛАДИ

Футбол

Суперлигада ўтган мавсумни кумуш медаллар билан якунлаган “Насаф” жамоаси 7 январь кунидан янги мавсумга тайёргарликни бошлаган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу йил ҳам “аждарлар” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг асосий таянчи бўлган бир неча футболчилар клубни тарк этган бўлса, яна бир қатор ўйинчиларга бошқа жамоалардан таклифлар бисёр.

Рўзиқул Бердиев эса ҳар доимгидек бўшаб қолган ўринларни асосан академия тарбияланувчилари ҳамда бошқа клубларда тўп сураётган маҳаллий футболчилар билан тўлдиришга уринмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган мавсумда ижара асосида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси шаънини ҳимоя қилган Худоёрхон Сагдуллаев ҳамда Сардор Садуллаевлар айни пайтда “Насаф” ихтиёрига келиб қўшилган.

Шунингдек, жамоа таркибида бир нафар легионер футболчи -  камерунлик Мбеке Сиебатчеу ҳам кўрикдан ўтаяпти. 25 ёшли бу марказий ҳужумчи ўтган мавсумда Тожикистон чемпионатида тўп сурган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo