Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Оқработдаги кўҳна қалъа грек ва македон олимлари билан ўрганилади

30.10.2020


Оқработдаги кўҳна қалъа грек ва македон олимлари билан ўрганилади

Нашримизда Деҳқонобод тумани Оқработ маҳалласида Александр Македонский номи билан боғлиқ кўҳна қалъа харобалари мавжудлиги, бироқ у деярли ўрганилмагани ҳақида хабар бергандик.

Эътиборлиси, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олимлари бу борада яхши ташаббусга қўл уришибди. Деҳқонободдаги қалъа харобаларини илмий ўрганиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва қалъани тиклаш мақсадида институт халқаро ҳамкорлик бўлими ташаббуси билан Греция ҳамда Македония давлатларининг нуфузли университетлари профессор-олимлари билан ҳамкорлик қилиш устида иш олиб борилаётган экан.

– Мазкур қалъани ўрганиш жараёнида ёши тахминан 1,5-2 минг йил бўлган қадимий ашёлар топилди, - дейди Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Ўктам Абдуллаев. – Қалъанинг умумий майдони 5 гектарни ташкил этади. Тепаликда қалъа девори оз миқдорда очилган. Ушбу қалъа милоддан аввалги 356-323 йилларда яшаган ва Марказий Осиёга юриш қилиб босиб олган юнон-македон саркардаси Александр Македонский томонидан қурдирилиб, милоддан аввалги 328 йил куз-қиш мавсуми айнан шу қалъада ўтказилган, деган тахминлар мавжуд. Александр Македонский Ҳиндистонга сафари давомида қиш яқинлашиб қолганлиги сабабли Ўрта Осиёда қишни ўтказиб, эрта баҳорда йўлга чиққанлиги манбаларда қайд этилган, аммо қайси қалъада қишлагани аниқ эмас. Македонскийнинг истилочилик юришлари давомида ўз номи билан аталадиган 12 та шаҳар барпо этгани антик давр тарихчилари томонидан ёзиб қолдирилган.

Албатта, Оқработдаги кўҳна қалъани тўлиқ ўрганиш мамлакатимиздаги сайёҳлар эътиборини тортадиган масканлар сонини яна биттага кўпайтиради.

Report typo