Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ОАВ террорчилик ташкилоти йўқ қилингани ёки фаолияти тақиқлангани ҳақида эслатма бериши шарт бўлди

29.06.2021


ОАВ террорчилик ташкилоти йўқ қилингани ёки фаолияти тақиқлангани ҳақида эслатма бериши шарт бўлди

Федерация кенгаши Россия оммавий ахборот воситаларига материалларда тилга олинган террорчилик ташкилоти йўқ қилингани ёки мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқлангани ҳақида эслатувчи белги қўйиш мажбуриятини юклайдиган қонунни тасдиқлади.

Энди ахборотни тегишли қуролли бузғунчилик тузилмаси "Йўқ қилинган" ёки "Фаолияти тақиқланган" эслатмаларини кўрсатмасдан тарқатиш жарима жазоси қўллашга асос бўлади.

Бунда оддий фуқаролар учун - 2 минг рублдан 2,5 минг рублгача (1 рубль  қиймати 145-146 сўм атрофида), мансабдор шахсларга - 4 минг рублдан 5 минг рублгача, юридик шахсларга - 40 минг рублдан 50 минг рублгача жарима солиш, ҳамма ҳолатларда ҳуқуқбузарлик воситасини мусодара қилиш кўзда тутилган.

Аввал оммавий ахборот воситалари учун бундай жавобгарлик фақат материалларга экстремистик ташкилотлар ҳақида эслатма бермаслик учун мавжуд эди, холос.

Report typo