Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

25.04.2022


ОМАД КУЧЛИЛАРГА КУЛИБ БОҚАДИ

 Волейбол

Қарши шаҳри 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Ўғил болалардан иборат 12 та жамоа Қарши олимпия захиралари коллежида баҳс олиб борди. Финалда Қашқадарё ва Сирдарё ўсмирлари куч синашдилар. Бу гал “Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради” деган  “қоида” ёрдам бермади. Қайтага “Омад кучлиларга кулиб боқади” деганларидек, “улоқ”ни меҳмонлар илиб кетди. Вилоятимиз волейболчиларига иккинчи ўрин насиб қилди. Навоийликлар учинчи ўринни эгаллашди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг спорт залида қизлардан иборат 8 та жамоа ўзаро беллашди. Якунда Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятлари жамоалари кучли учликдан ўрин эгаллади.

Ж.ДЎСТОВ

Report typo