730 минг нафардан ортиқ мактаб ўқувчиси АҚШдан депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги мақола The Washington Post газетасида эълон қилинган.
"Қўшма Штатларда мактаб ёшидаги 733 минг бола ҳужжатсиз яшайди", деб ёзади нашр.
Газетанинг қайд этишича, мактаблар, шифохоналар ва черковлар миграция хизматлари текширувларидан четда қолмайди. Шу сабабли Америкада яшаётганлар фуқаролиги бўлмаган фарзандларини уйдан чиқаришга қўрқишмоқда.
Президент Дональд Трамп ўзининг инаугурациясидан кейинги дастлабки нутқида ноқонуний муҳожирлар Америкага киришини тўхтатишга, шундай қилишга улгурган миллионлаб хорижликларни депортация қилишга ваъда берган. Унинг маъмурияти эса аллақачон ноқонуний муҳожирларни судсиз мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат этган.
