Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

03.03.2020


ҲОСИЛ ЧЎҒИ ФЕРМЕР ОЛАЖАК ДАРОМАДНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Қишлоқ ҳўжалиги

Бу йил сувли ва лалми майдонларни қўшиб ҳисоблаганда 204 минг гектар майдонда ғалла парваришлаётган вилоятимиз миришкорлари 1 миллион 67 минг 100 тонналик улкан дон хирмони яратиш мақсади билан меҳнат қилишмоқда.

 Жорий мавсумда Чироқчи тумани ғаллакорлари ҳам давлатга шартнома режасида белгиланганидан ошириб, сифатли дон сотишни мақсад қилишган.  Бунинг учун эса барча зарур чоралар кўрилиб, ғалла парвариши бўйича зарур агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

- Ерга меҳр берсангиз, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарсангиз, ҳосил ҳам шунга яраша бўлади, - дейди Чироқчи туманидаги "Болсувар кўрки" фермер хўжалиги раҳбари Аҳмад Шукуров. - Далани бегона ўтлар босиши, сув ёки ўғитнинг кечикиб берилиши, касалликларнинг вақтида олди олинмаслиги ҳосил салмоғига катта зарар етказиши аниқ.

Хўжаликда ўтган йили 30 гектар ерда ғалла парваришланиб, гектаридан 65 центнердан ҳосил кўтарилган эди. Бу йил фермер бошоқли  дон экилган 23 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 70 центнердан ҳосил олишни кўзлаб турибди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

 

Report typo