Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.08.2022


Ҳосил далаларда чириб қолаяпти

Буюк Британияда қиймати ўн миллионлаб фунт стерлингга тенг ҳосил уни йиғиштириб олиш учун ишчи кучи етишмаётгани боис далаларда чириб қолаяпти, дея хабар тарқатган Times газетаси National Farmers' Union фермерлар касаба уюшмаси ўтказган сўров натижаларига асосланиб.

Нашрнинг ёзишича, жами 22 минг нафар ишчига эга 199 та субъектни ўрганиш асосида тўпланган маълумотларига кўра, фақатгина улар хўжаликларининг ўзида мавсумий ёрдамчилар етишмаслиги сабаб 22 миллион фунт стерлинглик ҳосил йўқотилган.

"Мамлакат миқёсида бу рақам 60 миллион фунт стерлингдан ортиши  мумкин. Сўралганларнинг ҳар ўнтасидан тўрттаси ишчи кучи етишмаслиги ҳосил йўқотилишига олиб келаётганини маълум қилган, 56 фоизи ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, сўров ёлланган ходимларнинг 17 фоизи иш жойига келмагани, 9 фоизи муддатидан аввал ишдан бўшаб кетганини кўрсатган", дейилади мақолада. 

Газета маълумотларига кўра, ҳосил йиғиб олиш учун халқ хўжалигига 70 минг нафар мавсумий ишчи керак, ҳукумат эса уларни ёллаш бўйича дастур доирасида атиги 40 минг рухсатнома (виза) расмийлаштирган, холос.

Шу муносабат билан фермерлар ҳукуматни иш шароитларини яхшилаш ва мавсумий ишчилар учун қоидаларни ўзгартиришга, жумладан, виза олиш тартибини соддалаштиришга чақирган.

Report typo