Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Озиқ-овқат базаси ходими ўрмон мевалари орасида айиқ панжаларини яшириб қўйгани аниқланди

17.08.2021


Озиқ-овқат базаси ходими ўрмон мевалари орасида айиқ панжаларини яшириб қўйгани аниқланди

Россиянинг Приморье ўлкасидаги озиқ-овқат базаси ходими "Қизил китоб"га киритилган юзлаб маҳаллий женьшен (одамгиёҳ) ўсимлиги илдизлари, катта партиядаги Ҳимолай айиғининг панжалари ва ўт қопларини яширин тарзда сақлаб келаётгани аниқланди, дея хабар тарқатди ҳудудий чегара бошқармаси.

Кировский қишлоғида яшовчи база ходими хизмат вазифаси бўйича аҳоли томонидан терилган ўрмон меваларини сотиб олиб, тўплаши керак бўлган. Аммо совуткичда сақланаётган ўрмон инъомлари орасидан Ҳимолай айиғининг 48 та панжаси ва 18 та ўт қопи ҳам топилган. Ушбу ҳайвон аъзоларига Хитойда талаб юқори, улардан ўткир ичак инфекцияси, жигар ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволашда ишлатиладиган дори-дармон тайёрлашда фойдаланишади. Эркак айиқ тана аъзолари қандай йўл билан келиб қолганига ойдинлик киритмаган.

Куч ишлатар тизим ходимлари пайдо бўлиши билан у ичига 87 та маҳаллий женьшен жойланган қутини деразадан улоқтирган, яна 28 та илдизмева совуткичда сақланган. Бугунги кунда ушбу ўсимлик сони ҳудуд ёввойи табиатида 100 минг тупдан ошмайди. Женьшен ҳам Хитой, Япония ва Жанубий Корея доришунослари орасида жуда қадрланади ва ундан шифобахш настойка (дамлама) тайёрлашда фойдаланилади.

Report typo