Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.07.2020


ПАНДЕМИЯНИ ЖИЛОВЛАШДА ЖАСОРАТ КЎРСАТГАНЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Рузиев Мурот Самадович – Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори

I даражали “Саломатлик” ордени билан

Хусаинов Бахтиёр Рахматович – Китоб тумани юқумли касалликлар шифохонаси шифокор-инфекционисти

II даражали “Саломатлик” ордени билан

Жумаева Диловар Тураевна – вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораторияси лаборанти

Нормаматова Феруза Каршибаевна – вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг бактериолог шифокори

Чориева Рамила Гайбуллаевна – Миришкор тумани Жейнов шифохонаси умумий амалиёт шифокори

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Алламуродов Ғайрат – Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери

Иргашева Зебинисо Дилмурадовна – вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси

“Соғлом турмуш” медали билан

Исмоилов Шухрат Мирзоравшанович – Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори

Итолмасова Гулжоҳон Муродиллаевна – вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлими кичик тиббий ходими

Назарова Раъно Рашидовна – Қарши шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси юқумли касалликлар шифокори

“Шуҳрат” медали билан

Абраева Нилуфар Умаровна – вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими санитария-эпидемиология назорат маркази катта шифокор-эпидемиологи

Қахоров Зохиджон Эминович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси

Панжиева Маърифат Махмаражабовна – Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси

Раҳматов Баҳодир Бахтиёр ўғли – вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори

Мукофотлар муборак!

 

Report typo