Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

03.05.2019


ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ - УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА

Шу билан бир қаторда, турли ташкилот ва корхоналар жамоалари томонидан ҳам уруш қатнашчиларини хотирлаш, ҳаёт бўлганларига ғамхўрлик кўрсатиш анъанага айланиб бораётгани эътиборга молик.

Яқинда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Ўрол Ҳайитов, Дилфуза Жалилова ҳамда партиянинг Қарши шаҳар кенгаши фаоллари вилоят марказида яшовчи уч нафар уруш қатнашчилари хонадонида бўлишди.

- Дунёдаги энг даҳшатли нарса бу - уруш, - дейди 103 ёшли Усмон бобо Донаев. - Буни бошимдан кечирганим учун айтаяпман. Урушнинг энг қизғин паллаларида Варшава, Минск ва Берлингача бўлган оғир жангларда иштирок этдим. Ўша кунлар азобининг ҳар дақиқаси хотирамдан ўчмаган. У кунларни эсласам, ҳамон вужудим титраб кетади. Шунинг учун ҳам фарзандларим, невараларимнинг шундай дориломон замонда яшаётганидан беҳад қувонаман. Уларга тинч отган ҳар тонгнинг буюк неъмат эканини, ҳар бир инсон бу кунларнинг қадрига етиб,  тинчликни асраш учун ҳаракат қилиши лозимлигини уқтираман.

Тадбир давомида уруш қатнашчиларига партия номидан эсдалик  совғалари топширилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo