Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

КОМРОНБЕК

30.05.2022


ПОЛВОНЛАРИМИЗДА 8 МЕДАЛЬ

Дзюдо

   Термизда катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди. Унда вилоятимиз полвонлари муносиб иштирок этишди.

Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки куниданоқ дзюдочиларимиз шоҳсупадан ўрин эгаллай бошлади. Камолиддин Бахтиёров 60 килограмм вазнда кумуш, Муҳайё Аҳмадова эса 52 килограмм вазнда бронза медалга сазовор бўлди.

Яна бир ажойиб маълумот: 70 килограмм вазн тоифасида энг юқори уч ўринни вилоятимиз вакилалари - Фарангиз Холмуродова, Дурдона Тўраева ва  Нозлия Эркинова эгаллади.

Бундан ташқари, Арслон Тожиев (81 килограмм), Озод Муродов (90 килограмм) олтин, Арнорд Нормўминов (90 килограмм) бронза медални қўлга киритди.

КОМРОНБЕК

Report typo